«Елена» – «сунъий онг»ли виртуал телебошловчи.

«Яндекс» компанияси 2017 йили ўзининг интеллектуал овозли ёрдамчиси – «Алиса»ни тақдим этганди. Кейинчалик эса Mail.ru Group унинг рақобатчиси – «Маруся»ни тайёрлаган, аммо уни ҳозирча расман тақдим этишмаган.

Россиянинг Сбербанк компанияси эса ўзининг шу йўналишдаги янги ишланмаси – «Елена» исмли виртуал робот-аёлни тақдим этди. У телебошловчи вазифасини ўташи, янгиликларни ўқиб бериши мумкин ва бунда матн мазмунига мос юз ифодаларини намойиш қилади.

Манба: terabayt.uz

Top